Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ТАНЛОВ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ТАНЛОВ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ТАНЛОВ

 

“Qizilqumsement” АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар ўртасида танлов ўтказмоқда.

Ушбу жараёнда иштирок этиш истагида бўлган ташкилотлар 2020 йил

23 январ соат 1700 га қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин:

• ташкилот ҳақида қисқача маълумот;

• корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат нархи ва ишларни бажариш муддати кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиши тўғрисида иштирокчининг таклифи;

• давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, аудиторлик ташкилотлари учун аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

• аудитор малака сертификати (аудиторлик ташкилотлари учун), қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестати, корпоратив бошқарувчи малака аттестати ва сертификати нусхалари;

• корпоратив бошқарувчи малакасига доир халқаро сертификатлар нусхалари;

• корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича баҳолашни ўтказиш услуби ва ҳисобот шаблони тўғрисида маълумот;

• жамият қорпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари.

Тўлов шартлари: шартнома суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлов (шартнома имзолангандан сўнг 15 кун ичида), шартноманинг қолган суммаси тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг 15 кун ичида.

Тижорат таклифида нархлар максимал даражадаги чегирма билан сўмда кўрсатилиши лозим.

“Qizilqumsement” АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш учун мустақил ташкилотни танлаш, тижорат таклифлари билан ҳужжатлар қабул қилиниши якунланганидан сўнг “Qizilqumsement” АЖ юқори органи Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Қўшимча маълумотлар қуйидаги телефонлар орқали олиниши мумкин:

Тел.:              79-229-83-04,

Электрон почта:      akmb@qizilqumsement.uz

Манзил:     ин. 210103, Навоий шахри, Навоий-3. “Qizilqumsement”АЖ

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш