Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » Портландцемент ПЦ 600-Д0

Портландцемент ПЦ 600-Д0

Ҳурматли харидорлар!

 

“Qizilqumsement” АЖ ГОСТ 10178-85 “Портландцемент ва тошқол портландцементлар.ТШ”  давлатлараро меъёрий хужжатига мувофиқ,  таркиби меъёрланган клинкер  асосида тайёрланган, корхонамизда ишлаб чиқарилиши йўлга қуйилган, Портландцемент ПЦ 600-ДО цемент турини этиборингизга хавола этади.

 

 

 

 

Мазкур цементнинг далил талаб этилмайдиган устиворлиги қуйидаги хусусиятлари ҳисобланади:

 -ҳар қандай иқлим шароитида юқори даражага бардошлиги;

- совуқга бардошлилигининг юқорилиги;

- юқори қотиш суръатлари;

- дастлабки хажм ўзгариш хоссасининг пастлиги;

- тез қотувчан, мустахкам бетон буюмларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиши.

 

Ҳар қандай иқлим шароитида, йилнинг турли фаслларида, ҳароратнинг паст-баландлиги, қуёш нурлари, ёғингарчиликлар, кучли шамолларнинг тажовузкор оқибатларига қарши  тура олиш хусусиятига эга эканлиги, ушбу цемент тури, сифатига юкори таълаблар қуйилган, мухим қурилиш конструкциялари, буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида мос келади. В35 ва ундан юқори бетон гуруҳи (класс) асосида монолит, юқори мустаҳкамликга эга бўлган бетон ва темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

 

Мазкур цементни, юқори талаблар қуйиладиган  баланд бино- иншоотлар, кўприк конструкциялари  ва махсус иншоотлар қурилишида  қўллаш самарали ҳисобланади.

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш