РАДДИЯ

03.04.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти - mvd.uz сайтида “Навоий шаҳрида 2 апрел куни соат 09:55да, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли иш фаолияти вақтинча тўхтатилган “Қизилқумцемент” АЖ корхонасида ёнғин содир бўлганлиги” тўғрисида хабар эълон қилинган. 

 

Хабарнинг “Қизилқумцемент” АЖ иш фаолияти таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинча тўхтатилганлиги ҳақидаги қисми ҳақиқатга тўғри келмайди. 

 

“Қизилқумцемент” АЖ иш фаолияти таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан вақтинча тўхтатилмаганлигини, корхона штат режимида маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлигини маълум қиламиз. 

 

“Қизилқумцемент” АЖ сув совутиш иншоотларининг кичик қисми жорий таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида ёнғин келиб чиқиб, у зудлик билан бартараф этилган бўлиб, ҳозирги кунда қонунчиликда белгиланган тартибда махсус текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Ёнғин оғир оқибатларга олиб келмаган, корхона ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир кўрсатмаган, унинг тўхтаб қолишига олиб келмаган. 

 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган 2 нафар ходимнинг ҳаётига хавф мавжуд эмас, ва бугунги кунда 1 нафар ходимга шифохонадан уйига рухсат берилган.     

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни 34-моддасига қўлланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти - mvd.uz сайтида муқаддам жойлаштирилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотга раддияни эълон қилиш тўғрисида мурожаат қилинди.       

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш