Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” медиа турининг учинчи куни иштирокчилар “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятига ташриф буюрдилар. 

Бу ерда ҳам иштирокчилар заводининг ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш ва сарфланаётган энергия ҳажмини камайтириш борасида эришилган ютуқлари билан танишишди.

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

Хозирда “Қизилқумцемент” АЖда медиа тур дастурида белгиланган 19 та сублойиҳадан саккизтаси амалга оширилмоқда. Тадбир иштирокчилари частота ўзгартгичлар, замонавий компрессорлар, автоматлашган тарози билан таъминланган  дозалагич, автоматлашган ҳом ашёни узатиш ва дозалаш тизими, конус майдалаш машиналари, замонавий штабель тахловчи ускуналар ҳамда тегирмон сепараторлар ишлаши билан танишиб ўтдилар. 

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

Ускуналар умумий қиймати 17,6 миллион АҚШ долларга тенг бўлиб, ундан 12 миллиондан ортиқ маблағи халқаро кредит ҳисобидан амалга оширилди.  

Ускуналарнинг асосий қисми ишга туширилгани боис, завод мутахассислари Иктисодиёт вазирлиги хамда оммавий ахборот воситалари вакилларини мазкур ишлаб чиқариш ҳудудига таклиф қилиб, иш жараёнини кўрсатишди. 

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, сублойиҳаларнинг мувоффақиятли амалга оширилиши натижасида йилига 20,3 млн. кВт/с электр энергия ва 18,8 млн. куб.м. табиий газ тежалади. Ушбу кўрсаткичлар, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга ва корхона даромадини оширишга олиб келади. Бу энергия самарадор сублойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларининг иқтисодий афзалликлари юқори даражада таъсирга эгалигини кўрсатади.

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

МЕДИА ТУР: ЦЕМЕНТ ЗАВОДИДА

 

“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ўз соҳасида энергия самарадорлигига эришган энг илғор корхоналаридан бири ҳисобласа бўлади. Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банк ҳамкорлигида  “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш”  лойиҳаси доирасида олиб борилаётган модернизациялаш ишларидан ташқари, корхона ISO 50001 энергоменеджмент стандарти сертификатига эга бўлиб, янги энергия ресурсларини бошқариш стратегиясини жорий қилмоқда.

Медиа тур фаолиятини давом эттирмоқда. 

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш