ЭЪЛОН

Э  Ъ  Л  О  Н

“Qizilqumsement” акциядорлик жамияти ўзига қарашли Тошкент вилояти Қуйи чирчиқ тумани Тошовул ҚФЙ, М.Отажонов қишлоғида жойлашган чорвачилик фермасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200 сонли қарори 6-иловаси билан белгиланган тартибни қўллаган ҳолда дастлабги қўйилган нархини қадам-бақадам пасайтириб бориш орқали савдога чиқаради.

          Чорвачилик фермасининг бошланғич баҳоси 2 395 070,0 минг сўмга нисбатан пасайтириш миқдори ҳар 15 кунда 10 фоиздан пасайтирилиб биринчи савдоси 21.08.2017 йилда Навоий вилояти Навоий-3 манзилида жойлашган “Qizilqumsement” акциядорлик жамияти маъмурят биносида бўлиб ўтади.

Биринчи савдода харидорлар томонидан қизиқишлар билдирилмаган тақдирда навбатдаги пасайтириш бўйича савдолар жорий йилнинг 05 ва 20 сентябрида, ҳамда 05 ва 20 октябрида ташкил этилади. 

Объектни сотиб олиш истаги бўлган харидорлар савдо кунига бир кун қолгангача жамият раҳбари номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда савдо амалга оширилгандан сўнг объект учун тўлиқ тўлов 60 кун муддат ичида амалга оширилади.

          Объект ҳақида қисқача маълумот: Чорвачилик фермаси 1985 йилда қурилган, умумий майдони 96 620 кв.м., шундан қурилиш майдони 9 570,22 кв.м.ни ташкил этади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон (0436)-229-83-04 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш