Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » «QIZILQUMSEMENT» АЖ акциядорлари диққатига!

«QIZILQUMSEMENT» АЖ акциядорлари диққатига!

«QIZILQUMSEMENT» АЖ акциядорлари диққатига!

2017 йил 27 июн куни соат 1100 да «Qizilqumsement» АЖ мажлислар залида акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади. 

 

КУН ТАРТИБИ:

1)Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2)Кузатув кенгашининг 2016 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича ҳисоботини кўриб чиқиш; 

3)Бош директорнинг 2016 йил ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича ҳисоботини кўриб чиқиш; 

4)Ташқи аудитор ва Тафтиш комиссияси хулосаларини қабул қилиш;

5)2016 йил балансини тасдиқлаш; 

6)2016 йил фойдасини тақсимлаш;

7)Уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш;

8)2017 йилга мўлжалланган Бизнес-режани ва смета харажатларини тасдиқлаш;

9)Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиши стратегиясини тасдиқлаш;

10)Бош директорни сайлаш;

11)Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

12)Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

13)2017 йилга ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

14)Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари тўғрисида;

15)Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш;

16) “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;

17)Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;

18)Кузатув кенгаш қарорларини тасдиқлаш.

Манзил: Навоий шахар, «Qizilqumsement» АЖ мажлислар зали. Йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш рўйхати 13.06.2017 йил холатидаги реестр билан тузилади. Йиғилишга қатнашиш учун акциядорлар рўйхати 20.06.2017 йил холатидаги реестр асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 1000дан 1050гача.Қўшимча маълумотлар учун 0436-229-83-04 тел.рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

«QIZILQUMSEMENT» АЖ  маъмурияти.

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш