Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТДА ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТДА ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан 2016 йилнинг 24 октябрида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонуни янги таҳрири тарғиботига оид ўтказиладиган тадбирлар-жадвалига  мувофиқ, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва "Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар жорий йилнинг 17 феврал куни соат 11-00да  "Қизилқумцемент” АЖда ўтказилди.


Дастур кун тартиби бўйича дастлаб корхона ётоқхонасида яратилган шарт-шароитлар ва  корхонага қарашли касаначилик ишлари билан таништиришдан бошланди. Бу ерда касаначилар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари, уларга белгиланган иш ҳақи, жамоа шартномаларида белгилаб қуйилган барча имтиёзлардан касаначилар ҳам тўлақонли фойдаланишлари  семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.


Шундан сўнг иштирокчилар "Қизилқумцемент” АЖга ташриф буюриб, корхона диспетчерлик хонаси, музей ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш хонасида ташкил этилган кўргазмалари билан танишишди.


Корхона фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати –Тожиев Козимжон Ўктамович, Транспорт йўл, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси – Тургунов Октам Тургунович, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси – Тоғаева Назира Маманазаровна, бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ва юридик бўлими,  тармоқ касаба уюшмаларига қарашли бошланғич ташкилотлар КУ раислари ва техника хавфсизлиги мутахассислари ҳамда корхонанинг ишчи-ходимларидан иборат жами 200 нафар қатнашчилар иштирокида семинар ўз ишини бошлади.
Семинарни корхона директори – Назаров Бахриддин Саломович очиб берди ва ўз навбатида кириш сўзини ЎзРОМҚП депутати - Тожиев Козимжон Ўктамович, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси – Тургунов Октам Тургунович ва бирлашма кенгаши раиси – Тоғаева Назира Маманазаровналарга берди.


Кун тартиби бўйича маърузачилар  сўзга чиқиб, иштирокчиларга 2016 йил 22 сентябрда ЎРҚ-410-сонли Қонунининг қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб,меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришида, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимларнинг ушбу соҳага доир талабларни бажариш бўйича масъулиятини кучайтириши, меҳнат шароити ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли шароитлар яратилиши устидан назоратни ўрнатиилиши, ушбу соҳадаги жамоат назорати самарадорлигини оширилиши, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитларида амалдаги Қонуннинг айрим нормаларини янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштириб борилиши белгилаганлиги, Қонунга янги тушунчалар киритилганлиги, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалалари аниқ тартибга солинганлиги, ушбу соҳада жамоат назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик ва касаба уюшмалари иштирокининг аниқ механизмлари белгиланиб, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳамда мазкур Қонун бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон талабларига ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларга мувофиқ келишини ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга, шунингдек мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришга янада кўмаклашиб бориши тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар.


Шундан сўнг иштирокчилар "Қизилқумцемент” АЖга қарашли соғломлаштириш  "Сиҳатгоҳи” билан ҳам яқиндан таништирилдилар.


Махбуба Камбарова

 

Манба: http://navoi.kasaba.uz

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш