Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » Ёпма том плиталари етказиб берилади!

Ёпма том плиталари етказиб берилади!

Ёпма том плиталари етказиб берилади

2016 йилда " Qizilqumsement " АЖда юқори сифатли темир-бетон маҳсулоти “Ёпма том плиталари”ни замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада ёпма том плиталари ва бошқа темир бетон маҳсулотлари Испанияда ишлаб чиқарилган, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган “ТЭНСИЛАНД” технологик тармоғида тайёрланмоқда. 

“ТЭНСИЛАНД” технологик тармоғи том ёпма плиталарини қуйидаги ўлчамларда узлуксиз қуйиш усули ёрдамида ишлаб чиқариш учун мўлжалланган: 

узунлиги 2,4 м дан 10,8 м гача, баландлиги 220 мм, эни 1200 мм;

 

 

Том ёпма плиталар асосий деворлари ғиштдан ёки йирик блоклардан қурилган турар-жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноларида, шунингдек оддий қурилиш шароитларида қурилаётган ва йиғма яхлит қуйма биноларда қўллаш учун мўлжалланган. Опалубкасиз қуйилган плиталар мавжуд лойиҳалар бўйича қурилаётган биноларда агрегат-оқимли ёки конвейерли технологияда тайёрланган айлана бўшлиқли плиталарнинг ўрнига қўлланилади. Ёпма плиталар 300 кгс/м2 дан 2400 кгс/м2 гача бўлган (плитанинг массасидан юқори) оғирлик тенг тақсимланадиган унификацияланган шаклда лойиҳаланган. Диаметри 5 мм ли ўта мустаҳкам Вр 1400-1 ГОСТ 7348-81 сими (проволока) билан арматураланган. 

 

Ёпма том плиталари етказиб берилади!

 

 

Маҳсулот оғир бетоннинг қуйидаги тоифаларидан тайёрланади:

  • мустаҳкамлиги бўйича – В-30, В-35
  • совуққа чидамлилиги бўйича – F35, F50, F100.
  • сув ўтказмаслиги бўйича – W2, W4.

 

Ёпма том плиталари етказиб берилади!

 

"Qizilqumsement" АЖда ишлаб чиқарилаётган темир-бетон плиталарининг афзалликлари:

 

1.Маҳсулот ишлаб чиқаришда фақат эланган ва ювилган шағал қумининг мустаҳкам туридан фойдаланилади.

2.Маҳсулотни арматуралаш учун Россияда ишлаб чиқарилган сим (проволока)дан фойдаланилади, хусусан олдиндан таранглаштирилган ва аҳамиятли конструкциялар тайёрлаш учун диаметри 5 мм ли ўта мустаҳкам Вр. 1400-1 ГОСТ 7348-81 арматуралаш симидан фойдаланилади.

3.Бетоннинг оптимал мустаҳкамлигини таъминлаш учун маҳсулотга барча зарурий параметрлар доимий назорат қилиб бориладиган автоматик тартибда иссиқ буғ билан ишлов берилади.

4. Технологик жараённинг барча босқичлари корхона лабораториясининг сифатни назорат қилиш тизими ёрдамида энг замонавий асбоблар билан назорат қилинади.

5.“Бино ва иншоотлар учун ёпма темир бетон плиталари” ГОСТ 9561-91 талабларига тўлиқ жавоб беради.

6.Барча маҳсулотлар серияли ишлаб чиқаришдан олдин ишлаб чиқариш жараёнидаги даврий синовларда зарурий сертификатлаштиришдан ўтади.  

7.Корхона исталган объект қурилишини темир-бетон маҳсулотлари билан таъминлаш имконини берувчи автопаркка эга. Бундан ташқари маҳсулотларни темир йўл транспорти орқали юклаш имконияти ҳам мавжуд.

 

Ёпма том плиталари етказиб берилади!

 

Ёпма темир-бетон плиталарининг нархлари (02.12.16 йилдан)

 

Плита маркаси Юзаси  (м2) Бетон маркаси Габарит ўлчамлари (мм) 1 дона плитанинг сотиш нархи, сўм (ҚҚС сиз)
Юкланиш (нагрузка), кг/м2
450 600 800
ПБ47-12 5,57 В30 (400) 1195х4660х220 338 660 345 635 396 300
ПБ59-12 7,00 В30 (400) 1195х5860х220 467 485 484 365 518 555
ПБ62-12 7,36 В30 (400) 1195х6160х220 497 585 533 610 569 685
ПБ72-12 8,44 В30 (400) 1195х7060х220 607 485 648 225 699 390
ПБ84-12 9,87 В30 (400) 1195х8260х220 779 180 851 050 972 020
ПБ90-12 10,59 В30 (400) 1195х8860х220 911 835 988 420 1 104 675

 

 

Плита маркаси ҳарфлар ва рақамлар индексида ифодаланган.

Масалан: ПБ 72-12, бу ерда: ПБ-узлуксиз қуйиш усули ёрдамида қуйидаги ўлчамларда ишлаб чиқарилган ёпма плита : баландлиги 220 мм, узунлиги 72 дм, кенглиги 12 дм.

Маҳсулотлар тегишли сертификатга эга.

 

Ёпма том плиталари етказиб берилади!

 

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш