Главная » О Нас » Новости » “Qizilqumsement” АЖ Акциядорлари диққатига!

“Qizilqumsement” АЖ Акциядорлари диққатига!

2019 йилнинг 27-апрель куни соат 12:00да “Qizilqumsement” АЖ мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Кун тартиби:

1) Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2) Кузатув кенгашининг 2018 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш;

3) Бош директорнинг 2018 йил ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш;

4) Ташқи аудитор хулосасини қабул қилиш;

5) Тафтиш комиссияси хулосасини қабул қилиш;

6) 2018 йил бухгалтерия балансини тасдиқлаш;

6) Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш;

7) Корхонада клинкер ишлаб чиқаришни 4-тармоғи қурилиши билан боғлиқ йирик битимни кўриб чиқиш;  

8) Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш;

9) Уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш;

10) 2019 йилга мўлжалланган Бизнес-режани ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

11) Бош директор билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;

12) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

13) Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

14) 2019 йилга ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

15) Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари тўғрисида;

16) Кузатув кенгаши қарорларини тасдиқлаш.

 

Манзил: Навоий шаҳар, “Qizilqumsement” АЖ мажлислар зали. Йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш рўйхати 05.04.2019 йил ҳолатидаги реестр билан тузилади. Йиғилишга иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 23.04.2019 йил ҳолатидаги реестр асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11:00дан 11:55гача.

Қўшимча ахборот ва маълумотларни жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимидан олишингиз мумкин. Тел.0(436)229-83-04

 

 

Жамият маъмурияти

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш