Главная » О Нас » Новости » “Qizilqumsement” АЖ Акциядорлари диққатига!

“Qizilqumsement” АЖ Акциядорлари диққатига!

2018 йилнинг 14-апрель куни соат 1100да “Qizilqumsement” АЖ мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Кун тартиби:

 

1) Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2) Кузатув кенгашининг 2017 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш; 

3) Бош директорнинг 2017 йил ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш; 

4) Ташқи аудитор ва Тафтиш комиссияси хулосаларини қабул қилиш;

5) 2017 йил балансини тасдиқлаш; 

6) 2017 йил фойдасини тақсимлаш;

7) Уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш;

8) 2018 йилга мўлжалланган Бизнес-режани ва смета харажатларини тасдиқлаш;

9) Жамиятнинг узоқ муддатли ривожланиши стратегиясини тасдиқлаш;

10) Бош директорни сайлаш;

11) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

12) Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

13) 2018 йилга ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

14) Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари тўғрисида;

15) Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш;

16) Жамият структурасини янги таҳрирда тасдиқлаш;

17) Кузатув кенгаш қарорларини тасдиқлаш.

 

Манзил: Навоий шаҳар, “Qizilqumsement” АЖ мажлислар зали. Йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш рўйхати 31.03.2018 йил ҳолатидаги реестр билан тузилади. Йиғилишга иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 10.04.2018 йил ҳолатидаги реестр асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00дан 11:00гача.

Қўшимча ахборот ва маълумотларни жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимидан олишингиз мумкин. Тел.0(436)229-83-04

 

 

Жамият маъмурияти

 

02042018.pdf [22.13 Kb]

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш