ЭЪЛОН

“Qizilqumsement” акциядорлик жамияти ўзига қарашли Тошкент вилояти Қуйи чирчиқ тумани Тошовул ҚФЙ, М.Отажонов қишлоғида жойлашган чорвачилик фермасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200 сонли қарори 6-иловаси билан белгиланган тартибни қўллаган ҳолда дастлабги қўйилган нархи камайтирилган ҳолда қайта танлов савдоларига чиқаради.

Чорвачилик фермасининг бошланғич баҳоси 1 197 535,0 минг сўм бўлган танлов савдоларига чиқарилади, биринчи танлов савдоси 14.02.2018 йилда Навоий вилояти Навоий-3 манзилида жойлашган “Qizilqumsement” акциядорлик жамияти маъмурят биносида бўлиб ўтади.

Объектни сотиб олиш истаги бўлган харидорлар савдо кунига бир кун қолгангача жамият раҳбари номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда савдо амалга оширилгандан сўнг объект учун тўлиқ тўлов 60 кун муддат ичида амалга оширилади. 

Объект ҳақида қисқача маълумот: Чорвачилик фермаси 1985 йилда қурилган, умумий майдони 96 620 кв.м., шундан қурилиш майдони 9 570,22 кв.м.ни ташкил этади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон (0436)-229-83-04

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш